Обамеянг Лондон гранди сафига ўтишга тайёр

  • 19 августа, 2022, 14:43
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" вакиллари "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг агентлари билан учрашди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Tecno

33 ёшли габонлик футболчи Лондон клубига ўтишга рози ва музокаралар давомида ҳеч қандай муаммо юзага келмади.

Бироқ, “кўк-анорранглилар” трансфер суммаси борасида "Барселона" билан ҳозирча келиша олмаяпти. Каталонияликлар футболчи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.

Обамеянг 2022 йилнинг январида эркин агент мақомида "Барселона"га ўтди. Ўтган мавсум ҳужумчи каталонияликлар таркибида 24 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию