Обамеянг нега "Арсенал" билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти?

Лондоннинг "Арсенал" клуби габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли футболчи ўзига нисбатан "Барселона"дан қизиқишлар пайдо бўлгани боис “канонирлар” билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Таъкидлаш керакки, Обамеянгнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Обамеянг лондонликлар сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 79 та ўйинда майдонга тушди а 50 та гол ҳамда 12 та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!