Обамеянг пулни танлади
“Арсенал”нинг асосий тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини лондонликлар сафида давом эттиришга розилик берди.
Бу ҳужумчига “Барселона”, “Интер” ва ПСЖга каби гранд клублар жиддий қизиқаётган эди. Аввалига габонлик ҳужумчининг ўзи миллий чемпионатда ва халқаро майдонларда совринларни қўлга киритишга қодир жамоаларда тўп суриш истагини билдирган эди.
Бироқ, “Арсенал” раҳбарияти Обамеянгга бошқа жамоалардан кўп маош таклиф қилди. Айни пайтда ҳафтасига 180 минг фунт олаётган футболчи янги шартномани имзоласа маоши 250 минг фунтга кўтарилади. 31 ёшли ҳужумчи ана шу маош учун “Арсенал”да қоладиган бўлди.
Энди томонлар 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган битимни имзолайди. Обамеянг “тўпчилар” сафида 2018 йилдан буён тўп сурмоқда.
Фикрлар