Обамеянг хавотирга тушиб қолди
“Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг германиялик мутахассис Томас Тухель таклифи билан “Челси”га кўчиб ўтган эди. Бироқ, клуб раҳбарияти жамоага Грэм Поттерни янги бош мураббий қилиб тайинлагач, габонлик тўпурарнинг тақдири мавҳум бўлиб қолди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “аристократлар” қишки трансферлар даврида янги марказий ҳужумчи олмайди.
- “Челси” мухлислари янги бош мураббий келиши ортидан таркибда кўп ўзгаришлар бўлишини кутмоқда. Хусусан, улар ҳужум марказида янги форвардни кўрмоқчи.
Биринчи навбатда, “Челси” трансферларга масъул янги спорт директорини топиши керак. Улар Обамеянгни ёзги трансфер ойнаси ёпилаётган пайтда сотиб олишди. Катта эҳтимол билан, қишда марказий ҳужумчи эмас, қанот ҳужумчиларини олишга эътибор қаратишади.
Қолаверса, уларда Армонда Бройя каби истеъдодли ёш ҳужумчи ҳам бор. Бироқ, “Челси” ҳали ҳужумчилар борасида якуний қарор келмаган. Улар тўпурар форвардни жаҳон чемпионати пайтида қидиради, - деди Фабрицио Романо.
Фикрлар