Оби Микель қишда “Челси”ни тарк этмайди

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте сўзларига кўра, жамоа Жон Оби Микелни қишки трансферлар вақтида қўйиб юбормайди.

Микель биз билан қолади. Бу аниқ. Биз мавсум охирида унинг шартномаси тугашини биламиз. Кейин нима бўлишини билмайман. У “Челси” ўйинчиси. Келишувлар борасидаги саволларни мен билан эмас, балки клуб раҳбарияти билан ҳал қилиш керак деб ўйлайман, – дейди Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!