Облак "Атлетико" билан шартномани узайтирмоқчи эмас

“Атлетико” дарвозабони Ян Облак клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Дарвозабон мадридликлар раҳбариятидан норози. Биринчи ўринда уни музокараларни бошлаш муддатини бузганлиги бунга сабаб бўлган. Аслида улар буни бир йил олдин бошлашлари керак эди.

Бундан ташқар ияна бир нечта келишув шартлари бузилган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Бунда унинг товон пули 100 миллион еврога баҳоланган.

Облакка бу ёзда “Ливерпуль”, “Челси” ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирган эди. Облак “Атлектико” 2014 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!