Облак ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган словениялик футболчига айланди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак УЕФА Чемпионлар лигасида ўйин ўтказиш борасида словениялик футболчилар орасида рекордчига айланиб олди.

Айтиш лозимки, 24 ёшли голкипер шу кунгача кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида 33та учрашув ўтказди. Облак бу борада словениялик машҳур футболчи Златко Заховични (32та) ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Рома" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.