Облак: Келажагим “Атлетико” қўлида
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак ўз келажаги борасида гапириб ўтди.

“Олдиндан бир нима дейишим қийин. Вазиятни “Атлетико” раҳбарияти ҳалқилади. Менинг клуб билан шартномам бор. Шунинг учун мен клуб раҳбариятининг қарорини кутишга мажбурман”, - дейди Словениялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Облакка "Арсенал", "Ливерпуль" ва ПСЖ каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.