ОЧЛ-2017: 3 та турда фақат Хитойнинг 2 клуби 100 фоизлик натижа кўрсатди. Австралия жамоаси гол уриш нималиги билмаяпти

 

Хабарингиз бор, 13-15 март кунлари ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари ўтказилди. Унда бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Улар орасида вакилларимиз “Бунёдкор” ва “Локомотив” ҳам майдонга тушди.

Ўз майдонида ҳаракат қилган “қалдирғочлар” “Зоб Аҳан”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, сафарда “темирйўлчилар” ҳам 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлишди – 2:0.

Айни пайтга келиб гуруҳ босқичи биринчи давра баҳслари якунланди. 32 жамоа иштирок этаётган ушбу мусобақанинг 30 клуби очко йўқотишга улгурди. Фақатгина Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ва “Жиангсу Сунинг” каби жамоалари 100 фоизлик натижани қайд этиб туришибди. Қолган жамоалар аллақачон мағлубият аламини ёки рақиб билан муросага кўчасини танлашига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, Одил Аҳмедов тўп тепаётган Шанхай клуби 9 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Улардан кейингипоғонани 6 очко билан “Урава Редс” бормоқда. Шунингдек, ҳозирча ҳеч қандай йўқотишларга учрамаётган “Жиангсу Сунинг” ортида 4 очко билан “Деду Юнайтед” таъқиб қилмоқда.

Қолаверса, ОЧЛ-2017да шу 3 та турда Австралиянинг “Брисбен Роар” клуби гол уриш нималигини билмаяпти. Улар ўтказилган 3 та ўйинда ўз дарвозаларидан 9 та тўп олиб чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!