ОЧЛ-2018:
Ads

Бугун ОЧЛ-2018 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал Духайл” учрашуви бўлиб ўтди.

Шуҳрат Муҳаммадиев ошириб берган тўпни Сардор Рашидов кучли бўлмаган зарба орқали қатарликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай дарвозабондан қайтган тўпни Ислом Тўхтахўжаев 3 метрдан гол ура олмади.

Иккинчи бўлимда томонлар дастлабки таймга қараганда, бироз эҳтиёткорроқ ўйин намойиш этишди. Ўйинни асосий вақти ўтиб бораётганда Салим Мустафоев рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Пенальтидан Эл Араби самарали фойдаланди. Қўшимча дақиқалар ўтиб бораётганда яна ўша Эл Араби қарши ҳужумдан самарали фойдаланиб, жамоасига ғалаба олиб келди. 

Шу тариқа, "темирйўлчилар" 4 ўйиндан сўнг 3 очко жамғариб, гуруҳдан чиқиш имкониятларини деярли йўқотган бўлишса, қатарликлар плей-оффга йўл олишди.  

ОЧЛ-2018. 4-тур

17:00. “Локомотив” – “Ал Духайл” 1:2 

Голлар: Сардор Рашидов 35, Эл Араби пенальти 90+1, 90+4  

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (77.Диёр Туропов, 79), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 66), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (17.Салим Мустафоев, 88), 33.Олег Зотеев.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 8.Шерзодбек Каримов, 19.Ҳусниддин Ғофуров, 88.Игорь Елич.

“Ал Духайл”: 40.Амине Клауди, 2.Муҳаммад Мусса (22.Мурад Нажи, 67), 4.Лукас Мендес, 6.Дема Траоре, 8.Луиз Мартин (19.Ал Моез Али, 81), 9.Эл Араби, 10.Нам Таэ-Хи, 12.Карим Будиаф, 15.Бассим Ҳишам (7.Исмоил Муҳаммад, 46), 18.Султон Албрейк, 28.Юссуф Мсакни.

Захира: 33.Аҳмад Али, 14.Абдуллоҳ Алаҳрак, 17.Абдулраҳмон Муҳаммад, 36.Адел Бадер.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Мусса 20, Кахи Махарадзе 73