ОЧЛ-2018. "Персеполис" - "Насаф" учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар бошқариб боришади

Хабарингиз бор янги ҳафта бошида мамлакатимиз жамоалари Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокларини бошлашади.

Жумладан, Қаршининг "Насаф" клуби 13 февраль куни Эронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни Жанубий кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсунлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди. Учрашув назоратчиси эса саудиялик Муҳаммад Басил Алҳажжар. Ўйинга эса сингапурлик Сивакумар комиссар этиб тайинланган. 

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур

“Персеполис” (Эрон) – “НАСАФ” (Ўзбекистон)

13 февраль Теҳрон. “Озодий” стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)

Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)

Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!