ОЧЛ-2020:

Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал Аҳли” клуби 1970 йили маҳаллий учта клубнинг бирлашиши натижасида ташкил этилган. Клуб президенти Халифа Саид Сулайман. Бош мураббий аргентиналик Родольфо Аррубаррена.

Ушбу мутахассис мураббийлик фаолияти давомида дастлаб Жанубий Америка клубларида ишлаган. Кейин 2016-2018 БААнинг “Ал Васл”, 2018 йили қисқа вақт Қатарнинг “Ал Райян” ва 2018 йилдан шу кунгача БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига устозлик қилмоқда. Мураббий сифатида у "Бока Хуниорс" билан 2015 йил Аргентина чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, "Райян" билан Қатарда ва "Шабаб Ал Аҳли" билан БААда кубок баҳсларида зафар қучган.

8701581260923

“Шабаб Ал Аҳли” клуби уй учрашувларини Дубайдаги “Ал Рашид” стадионида ўтказади. Ушбу ўйингоҳ ўз бағрига 18000 мухлисни сиғдира олади.

Жамоа БААнинг 7 карра чемпиони: 1974/75, 1975/76, 1979/80, 2005/06, 2008/09, 2013/14, 2015/16, 8 карра кубок соҳиби: 1975, 1977, 1988, 1996, 2002, 2004, 2008, 2013. 4 бор БАА Лига Кубоги (2011–12, 2013–14, 2016–17, 2018–19), 4 марта БАА Суперкубоги соҳиби (2009, 2013, 2014, 2016).

2015 йили эса ОЧЛ финалида иштирок этган. Дубайликлар ҳал қилувчи баҳсда Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубига имкониятни бой бериб қўйишган. БААдаги биринчи финалда ҳисоб очилмаган. Жавоб учрашувида эса мезбонлар Элкесоннинг ягона голи эвазига бош совринни қўлга киритган. Ушбу учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борганди.

“Шабаб Ал Аҳли” ўтган мавсум БАА Про-лигасида 2-ўринни эгаллаганди. Бу мавсум эса турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Дубайликлар ҳамюртимиз Отабек Шукуров жамоасини 9 очкога ортда қолдирмоқда.

Қолаверса, “Шабаб Ал Аҳли” чемпионатда 15 ўйинда фақатгина бир марта мағлубиятга учраган холос. Бу эса жамоа анча яхши формада эканлигидан дарак.

6531581260951

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа яқиндагина сафини ҳамюртимиз Азиз Ғаниев билан тўлдирди.

"Шабаб Ал Аҳли"нинг ОЧЛ учун рўйхати

Дарвозабонлар
1. Жамол Исмоил
17. Ҳассан Ҳамза
55. Мажид Носир

Ҳимоячилар
2. Салмин Ҳамис
4. Муҳаммад Марзуқ
5. Волид Аббос
9. Абдулазиз Ҳайкал
13. Муҳаммад Себил
18. Муҳаммад Исмоил
20. Юсуф Жабер
21. Муҳаммад Жабер
33. Халифа Муборак
37. Аҳмад Абдуллоҳ

Ярим ҳимоячилар
6. Азиз Ғаниев (Ўзбекистон)
7. Исмоил Ал Ҳаммади
8. Волид Ҳуссайн
15. Абдулла Нақби
26. Ҳассан Иброҳим
30. Муҳаммад Жума
42. Леонардо (Бразилия)
78. Эйд Хамис
88. Мажид Ҳассан
99. Федерико Картабиа (Аргентина)

Ҳужумчилар
10. Педро Конде (Испания)
11. Аҳмад Ҳалил
34. Ҳариб Абдуллоҳ