ОЧЛ-2022: "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?

Ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки давом этмоқда.

Жумладан, гуруҳ босқичининг 5-турида “Пахтакор” Эроннинг “Сепахон” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 22 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида “Сепахон” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Насаф”ни эса 5-турда Қатарнинг “Ал-Садд” клубига қарши ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" мусобақанинг "D" гуруҳида 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. "E" гуруҳидан жой олган "Насаф" ҳисобида эса 5 очко бор ва "аждарлар" 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odilbek Abdushukurov
20/04/2022 17:31
Nasafga ishonamiz, olg'a!
Alisher Kamalov
20/04/2022 16:18
Насаф 100 фоизлик натижа килади
Alisher Kamalov
20/04/2022 16:18
Пахтакор кайтаверсин колган 2 уйиндан 1 очко хам ололмайди