ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради

Ўзбекистон вице-чемпиони "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" жамоасини қабул қилади. 18:00 да старт оладиган мазкур учрашувни Кристофер Бит бошлиқ австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бўлажак баҳс олдидан ҳар икки жамоада йўқотишлар мавжуд. "Шерлар" сафида Садриддин Абдуллаев, Жасур Яхшибоев ва Достонбек Ҳамдамовлар бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Теҳронликлар таркибида эса Сайид Жалол Ҳусайнининг майдонга тушиш ёки тушмаслиги сўроқ остида турибди.

Маълумот учун, "Пахтакор" 5-тур олдидан 5 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 4 очкоси бор "Персеполис" эса сўнгги поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!