ОЧЛ. Гол уриш учун яна қанча зарба бериш керак?! (Учрашув статистикаси)
Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.
Мухлислар кўплаб хавфли вазиятлар гувоҳи бўлди. Аммо томонларга гол уриш насиб этмади. Хусусан, "аждарлар" мазкур ўйинда рақиб дарвозаси томон 11 та зарба йўллашга муваффақ бўлди. Саудия клубида зарбалар сони 2 тани ташкил этди.
Марҳамат, тўлиқ статистика билан танишиб чиқиишингиз мумкин.
Фикрлар