ОЧЛ. "Насаф" - "Ал-Веҳдат": Превью
”Аждарлар” эртага ОЧЛ 2-турида Иорданиянинг энг совриндор жамоаларидан бири “Ал-Веҳдат” жамоаси билан куч синашади.
Бу клублар ҳам бир-бирига бегона эмаслар. Жамоалар 2011 йилда ОФК Кубоги ярим финалида ўзаро рўбарў келган. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда “аждарлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдагу ягона голга Жаҳонгир Жиямуродов муаллифлик қилган. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Иван Бошкович ҳисобни тенглаштириб қаршиликларни финалга олиб чиққан.
“E” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Насаф” — “Ал-Веҳдат” учрашуви Тошкент вақти билан эртага соат 22:15 да бошланади. Бугун соат 17:00 да Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати
Фикрлар