ОЧЛ. "Насаф" жой олган гуруҳда вазият қандай? (Фото)

Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур баҳслари якунланди. "Е" гуруҳидан жой олган "Насаф" бу турда Иорданиянинг "Ал-Веҳдат" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, дастлабки турда вакилларимиз билан дуранг қайд этган "Ал-Садд" 2-турда "Ал-Файсали"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Мазкур натижалардан сўнг "Насаф" ва "Ал-Файсали" ҳисобида бир хил 4 тадан очко мавжуд. "Аждарлар" тўплар нисбатининг яхшироқ эканлиги боис 1-ўриндан жой эгаллаб турибди. 

"Ал-Садд" ҳамда "Ал-Веҳдат" ҳам бир хил очко тўплашга муваффақ бўлган. Улар 1 очко билан мос равишда учинчи ва тўртинчи поғоналарни банд этган.

группа

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf Qarshi
17/04/2022 04:18
2 давра бу гурухда жуда кизийди, Насафга омад ер булсин!