ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал-Дуҳаил": Матнли транлсяция
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Дуҳаил" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг.
- 90'

Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда "шерлар" 0:3 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди.
- 90'

Мираҳмадов майдондан четлатилди
- 90'

Алибоев огоҳлантирилди
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Мираҳмадов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
- 84'
"Пахтакор"нинг узатмаларига аниқлик етишмаяпти ва улар майдон марказидаёқ тўпни олдирмоқда.
- 80'

Собирхўжаев ўрнига Холматов туширилди
- 77'
Алибоев ўйин қоидасини бузди. "Ал-Дуҳаил" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 75'
"Пахтакор" марказда тўпни йўқотди.
- 73'

Турғунбоевга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 72'
"Шерлар" навбатдаги позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
- 69'

Мираҳмадов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 67'

"Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 64'
"Пахтакор" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ бесамар.
- 60'

Рақиб футболчиси Мадибога сариқ карточка кўрсатилди.
- 59'

"Пахтакор" таркибида ўзгариш: Шаркич ўрнига Файзуллаев, Рашидов ўрнига Мираҳмадов туширилди.
- 56'
Алижонов қанотдан ёриб кирди ва Шаркич зарба йўллади. Йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб қолган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 55'
Рашидовнинг қанотдан берган узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.
- 54'
Рашидовнинг жарима майдони ташқарисидан тепган зарбасига аниқлик етишмади.
- 50'
Эдмилсоннинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 47'

Афсус Алмоаз ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 0'

"Шерлар" сафида ўзгариш. Одил Ҳамробеков ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди.
- 0'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 45'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45'

Тайм сўнггига яқин Олунга орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
УХХХХ! Турғунбоевнинг узатмасидан сўнг Шаркич қийинчилик билан тўпга етиб келди ва бўш дарвозани ишғол эта олмади.
- 42'

Алижоновга сариқ карточка кўрсатилди.
- 39'

Икром Алибоев навбатдаги бурчак зарбасини тепиб бериш учун нуқта ёнига яқинлашди.
- 36'
Ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган "шерлар" позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.
- 32'

ГОЛ! Ҳишам бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 29'
Азиз Турғунбоев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади, бироқ ҳакам офсайд қайд этди.
- 27'
Ал-Дуҳаилнинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Суюнов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб бериши керак.
- 25'

"Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп ёнида Икром Алибоев.
- 22'
Алибоев Эдмилсонга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 21'
Рашидовнинг зарбаси озгина ноаниқ кетди.
- 19'
Собирхўжаев оддий вазиятда тўпни йўқотди.
- 17'
Шаркич рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам фол қайд этди. У эса ҳакамга эътироз билдирмоқда.
- 14'
"Ал-Дуҳаил" ҳавфли ҳужум уюштирди. Бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 12'

Икки футболчи жароҳат олиб, майдонда ётибди. "Шерлар"дан Сайфиев жароҳат олган кўринади.
- 10'
Ўйин темпи бироз паст. Ҳозирча тўп устунлиги қатарликлар томонида.
- 8'
Сайфиевнинг қанотдан берган узатмасига зарба берадиган футболчи топилмади.
- 6'
Алижонов ҳимоячиларни ортда қолдириб, Турғунбоевни тўп билан таъминлади. Азиз эса Рашидовга тўпни етказиб бера олмади.
- 2'

Ал-Дуҳаил футболчиси узоқ масофага тўпни етказиб берди, бироқ ҳужумдаги футболчи офсайдга тушиб қолган.
- 1'

Ўйин бошланди
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'
Бироздан сўнг ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Дуҳаил" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг.
Фикрлар