ОЧЛ. "Пахтакор" ва "Насаф" нечанчи саватчадан ўрин эгаллайди? "Навбаҳор" ва АГМКнинг илк рақиблари маълум
Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йилги мавсум якунига етди. Келаси мавсум ҳалқаро майдонда иштирок этадиган жамоалар аниқланди.
"Пахтакор" мамлакат чемпиони сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. "Шерлар" қуръа ташлаш маросимида биринчи саватчадан ўрин олади.
Ўзбекистон кубоги ғолиби "Насаф" ҳам ўз юришини гуруҳ баҳсларидан бошлайди, лекин қуръа пайтида "аждарлар" иккинчи саватчадан жой олади.
"Навбаҳор" Чемпионлар Лигасидаги дебютини саралаш босқичидан бошлайди. Улар ўз майдонида ОФК кубоги ғолиби Уммоннинг "Ал-Сиб" клубига қарши ўйнайди. Бабаян шогирдалри ғалаба қозонса, кейинги босқичда Қатарнинг тўртинчи жамоасига қарши майдонга тушади.
АГМК ҳам дастлабки босқични ўз майдонида ўтказади. Олмалиқликлар Бангладеш чемпиони "Башундар Кингс"ни синовдан ўтказади. Бу ўйинда ғалаба қозонса, сафарда Қатарнинг учинчи жамоаси билан баҳс олиб боради.
Манба: ФУТБОЛИУМ
Фикрлар