ОЧЛ. “Пахтакор”ни мусобақадан чиқариб юборган “Ал Гарафа” “Ал Жазира”га мағлуб бўлди
Бугун ОЧЛ 1-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Плей-офф босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини мусобақадан чиқариб юборган Қатарнинг “Ал Гарафа” клуби БААда “Ал Жазира” меҳмони бўлди.
Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мазкур гуруҳдан ўрин олган иккинчи беллашувда эса Саудия Арабистонининг “Ал Ахли” клуби “Тракторсози”дан устун келди – 1:0.
ОЧЛ-2018. “А” гуруҳи. 1-тур
“Ал Жазира” (БАА) – “Ал Гарафа” (Қатар) 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: Ромарино (10), Али Мабхут (27), Аҳмад Ал Аттас (69) – Меҳди Тареми (11), Уэсли Снейдер (71).
“Тракторсози” (Эрон) – “Ал Ахли” (Саудия Арабистони) 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: Муҳаннад Асири (67).
Фикрлар