ОЧЛ. "Пахтакор"нинг икки рақиби ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди
Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин эгаллаган "Сепахон" - "Ал-Таъавун" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 47-дақиқада Сумайҳан Алнабит ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Шаҳриёр Муғанлу ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, "Ал-Таъавун" ҳисобидаги очколари сонини 7 тага етказиб олди. "Сепахон" ҳисобида 4 очко мавжуд.
Фикрлар