ОЧЛда "Пахтакор" жойлашган гуруҳдаги вазият қандай? Жамоа 1 ёки 2-ўринни эгалласа, қайси клублар билан ўйнайди?

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 6-турида 20 май куни Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" жамоаси меҳмони бўлади.

"Ал Садд" ҳозирча нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Иккинчи йўлланма учун кураш "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" ўртасида кечади. Жиддада "шерлар" дурангга эришган тақдирда ҳам навбатдаги босқич иштирокчисига айланади. Агар "Пахтакор" ғалаба қозонса ва "Ал Садд" Эронда мағлубиятга учраса, Шота Арвеладзе шогирдлари нимчорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўлланмага эга чиқади.

Гуруҳда ҳамюртларимиз биринчи ўринни эгалласа, нимчорак финалда Қатарнинг "Ал Дуҳайл", иккинчи поғонани қўлга киритилган тақдирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйинлар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдумурод Исраилов
19/05/2019 18:39
Пахтакорга омад 2 урин хам булаверади