
Оддий футболчилар қандай қилиб супер юлдузга айланади?
“Севилья” ҳимоячиси Диего Карлосда гранд клубларга ўтиб, супер юлдузга айланиш имконияти пайдо бўлди. 27 ёшли бразилиялик футболчига Англия премьер-лигасидан манфаатли таклифлар бор.
Янги мавсумда чемпионлик учун ўзаро рақобатлашадиган “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” чемпионат олдидан Диего Карлосни қўлга киритиш учун курашмоқда.
“Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” футболчи учун талаб қилинаётган 75 миллион евродан воз кечишга тайёр. “Сити” раҳбариятининг асосий нишони Калиду Кулибали бўлиб турибди. Агар Гвардиола жамоаси сенегаллик ҳимоячини трансфер қила олмаса, эътиборини Карлосга қаратади.
Комментарии