Одил Аҳмедов адолат бўлмаса, футболдан кетиши ва фаолиятини қайси клубда тугатиши ҳақида фикр билдирди (Интервью)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов SPORTS.uz сайти учун эксклюзив интервью берди. Суҳбат давомида Аҳмедов футболдан сўнг, ўзини қайси соҳада кўраётгани ҳақида фикр билдирди.

- Футболчилик фаолиятингиз сўнггида, «Пахтакор» ва «Навбаҳор»дан таклиф келиб тушса, қай бирини танлайсиз?

- Мен «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилганман. Жамоа мухлислари меҳрини қозонганман. Маош берилмаса ҳам майдонга тушганман. Эмблема ҳурмати учун ҳам майдонда «жанг» қилганман. Дадам раҳматлининг энг катта орзуси футболчилик фаолиятимни Наманганда якунлашимни истар эдилар. Бу уларнинг азалий орзуси. Ота-онамнинг ҳурмати учун ҳам бутсаларимни Наманганда михга иламан.

- Ҳар қандай бошланган нарсанинг якуни бор. Бир кун келиб футбол ҳам тугайди. Одил Аҳмедов ўзини қайси соҳада кўрмоқда?

- Мен футболдан кейин бор эътиборимни болалар футболига ва академияга бағишламоқчиман. Футболда ҳалоллик бўлса, ҳар тарафлама ишлаш учун имконият яратилса, адолат бўлсагина, академияни ривожлантириш билан банд бўламан. Акс ҳолда, футболдан умуман кетаман. Сабаби, баъзи жойларда адолат бўлмаса, қилинган меҳнатнинг самараси кўринмайди. Келажакда қандай фаолият олиб боришим ва нималар билан банд бўлишим айнан шу омилларга боғлиқ. Булар бўлмаса, футболга яқин ҳам келмайман. Ўзимни бошқа бизнесларим ҳам бор. Шуларнинг ўзи менга етарли. Футболга нега эътибор бераман, биласизми? Сабаби, айнан шу спорт тури сабабли мен кўп ютуқларга эришдим. Футбол менга ҳамма нарса берди. Шу боис, футболимизга қандайдир фойдам тегишини жуда хоҳлаган бўлар эдим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
19/02/2021 21:50
Одил адолат учун курашиш керак Четдан келиб мана санга Адолат ол дймаеди Адолатни кйлишини кутиб утиб кйтаютганлар куп уларга ухшаб колмайлик Еитар энд шунча йил фудболда адолатсизлар тарафида уйнадингизлар бу ёгига Адолат тарафида уйнангизлар чунки Узбекистон фудболчиларимиз орасида факат сиз бор гапни айтияпсиз очикчасига Сизга фудбоочилар мухлислар кушилади Бошка спорт сохаларида хам Адолатсизлик бордир улар хам кушилар Ота Оналар фарзандимни чимпион киламан дйб пул йигишдан беришдан озод булар балким Тугма талант чимпионларни чикарайлик топайлик борини курсатсин УЗБ Ф.Т.Жни ЖХЧда куриш кандай яхши ха шундай