Одил Аҳмедов: "Андижонда қандай мухлислик қилишини ҳамма яхши билади"

Маълумки, кеча “Андижон” ҳамда “Динамо” ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу беллашувни ЎФА вице-президенти, таниқли собиқ футболчи Одил Аҳмедов ҳам бевосита кузатиб борди.

“Андижон” матбуот хизмати эса жамоасининг янги мавсумдаги имконияти борасида Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди.

“Андижон” ўтган йили жуда яхши ўйнади. Кўплаб жамоаларга бош оғриғи бўлди. Андижонда қандай мухлислик қилишини ҳамма яхши билади. Бундай ишқибозларга доимий равишда чемпионлик учун курашадиган жамоа шаклланиши лозим ва Андижонда доим футбол бўлиши керак. Чунки Андижон ҳалқи футболни яхши кўради. Ўтган йилги натижадан ҳам янада яхшироғига эришиши учун кўпроқ меҳнат қилиши керак”.

“Андижон” матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!