Одил Аҳмедов жамоаси бугун пешқадамга қарши ўйнайди

Бугун Хитой Суперлигасида 6-тур учрашувлари давом эттирилади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” B гуруҳи етакчиси ҳисобланган “Бэйцзин Гоань” меҳмони бўлади.

Шанхайликлар ҳозирда пешқадам “Бэйцзин Гоань”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Агар "Шанхай СИПГ" ушбу ўйинда ғалаба қозонса, гуруҳ пешқадамига айланиб олиши мумкин.

Турнинг марказий беллашуви Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!