Одил Аҳмедов жамоаси ўтиш ўйинида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди

Бугун ОЧЛ ўтиш ўйинида Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Шанхай СИПГ" ўз майдонида "Бурирам Юнайтед" клубини қабул қилди.

Мухлисларсиз стадионда ўтказилган беллашувда шанхайликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Одил Аҳмедов учрашувни тўлиқ ўтказди. "Шанхай СИПГ" ушба ғалабадан сўнг гуруҳ босқичига йўл олди.

ОЧЛ-2020 ўтиш ўйини

"Шанхай СИПГ" - "Бурирам Юнайтед" 3:0

Голлар: Шенглонг Ли 77, Арнаутович 90+3, Халк пенальти 90+6

Энди "Шанхай СИПГ" "H" гуруҳини тўлдирадиган бўлди. Гуруҳдаги жамоалар билан танишинг:

EPW14EAUwAYgPud

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!