Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди

Миллий терма жамоамиз сафида 2007 йилдан бери тўп суриб келаётган Одил Аҳмедов келаси йили 34 ёшга тўлади. Sports.uz сайтига берган интервьюсида терма жамоадаги тақдирига ҳам ойдинлик киритган ҳолда фаолиятини қачон якунлашини айтди:

- Терма жамоада ўйиним пасайганини ёки жисмоний ҳолатим ўзгариб қолганини сезсам, албатта ўша куни терма жамоадаги фаолиятимни тугатаман. Бунга реал қараш керак.

Ҳар доим айтганман: мендан кучли футболчилар чиқиб, ўрнимда бемалол ўйнай олса термадан кетишга тайёрман. Инсоннинг жисмоний ҳолатини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бир йилдан кейин ҳам, икки йилдан кейин ҳам шунақа спорт формасида бўламан, дейишим мумкин. Бироқ вақт ўтгани сари организм чарчаб қолиши ва формасини йўқотиб қўйиши мумкин.

Албатта, терма жамоамиз либосида жаҳон чемпионатида тўп суришни орзу қиламан. Буни вақт кўрсатади ва Худо билади, - деди Аҳмедов.

Тез орада сайтимизда Одил Аҳмедов билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

SPORTS.UZни кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!