Одил Аҳмедовнинг дўсти Англиядан таклиф олди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан “Шанхай СИПГ” таркибида Хитой чемпиони бўлган Халк янги таклифларни ўрганиб чиқмоқда.

Бразилиялик ҳужумчи “Шанхай СИПГ”даги фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан кейин уни турли мамлакатлар жамоалари ўз таркибига чорламоқда.

- Мен кўп жойлардан таклиф оляпман. Англиядан аниқ чорлов бўляпти. Шунингдек, Бразилия варианти ҳам бор. Хитойликларнинг яна бир клуби мени ўз сафида кўрмоқчи. Туркия, Португалия, Испания, Германия ва Италия чемпионатларидан ҳам қизиқиш бўлаётганини айтишим керак, - деди Халк.

487638_680_1_1

Халк ва Одил Аҳмедов Хитой чемпионатига кўчиб ўтгунича Россия премьер-лигасида ҳам бир даврда тўп сурган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар