Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин
Ads

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Самуэль Это’О фаолиятини яна Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Айни пайтда "Антальяспор" клубида тўп сураётган камерунлик футболчига "Халл Сити" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш жоиз, камерунлик футболчи учун Премьер Лига жамоалари бегона эмас. Зеро, 35 ёшли ҳужумчи ўз вақтида "Челси"  ва "Эвертон" клублари сафида тўп суриб улгурган. 

Маълумот ўрнида, Самуэль Это’О жорий мавсумда Туркия чемпионати баҳсларида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 2 та самарали пасга муаллифлик қилган.