Одил Аҳмедовнинг собиқ устози испан клубларидан бирида иш бошлаши мумкин
Ads

Португалиялик машҳур мутахассис Андре Виллаш-Боаш Испания Ла Лигасида иш бошлаши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри 40 ёшли мутахассиснинг қуйидаги фикрларини чоп этди: “Менга Испаниядан таклифлар бор. У ердагилар билан яхши алоқаларга эгаман ва ўз вақтида ушбу чемпионатда ишлашга яқин ҳам келдим. Айтишим мумкинки бундай имконият ҳозир ҳам мавжуд”, - дейди Андре Виллаш-Боаш.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боашнинг сўнгги иш жойи ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби бўлган эди.