Одилжон Асланов: "Яқин орада янгилик бўлиши керак"
Бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 80 килограмгача бўлган вазнда чемпионликни қўлга киритган Одилжон Аслонов SPORTS.uz сайти журналистининг саволларига жавоб берди.
-Финал жанги ҳақида қандай фикрдасиз?
-Финалда тажрибали рақиб билан жанг олиб бордим. У билан аввал ҳам тўқнаш келганман. Унга қарши яхши тайёргарлик қилиб юргандим. Жаҳон чемпионатидаги хатоларимдан сўнг мураббийларим билан тайёргарликни кучайтирдим. Худо хоҳласа, кейинги катта мусобақаларда ижобий натижага эришамиз.
-Адашмасам, биринчи раундни ҳакамлар рақибингизга берди. Шу натижани эшитдингиз-ми?
-Натижани эшитмадим, аммо ўзим буни мураббийларимнинг кўрсатмаларидан келиб чиқиб сездим.
-Финалга қадар босиб ўтган йўлингизда қайси рақибингиз кучли қаршилик кўрсатди?
-Аниқ биттасини айта олмайман. Ҳаммаси кучли эди. Сабаби, бу Ўзбекистон чемпионати ва бу ерда оддий рақиб бўлмайди.
Профессионал боксдаги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз?
-Худо хоҳласа, яқин орада янгилик бўлиши керак. Шундай бўлган тақдирда хабар берамиз.
Фикрлар