Одилжон Аслонов: Ким кўпроқ меҳнат қилган бўлса, ўша чемпион бўлади

  • 5 ноябрь, 2020, 11:09
  • 0
  • Бокс

"Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

-75 кг вазн тоифасида Бухоро шарафини ҳимоя қилаётган амалдаги чемпион Одилжон Аслонов мамлакат чемпионатини ғалаба билан бошлади. Жангдан сўнг, Аслонов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига ўз фикрлари билдирди.

"Қўлимдаги жароҳатдан ҳали тўлиқ фориғ бўлмасдан, рингга чиқиб жанг ўтказдим. Аллоҳга шукр, чемпионатни ғалаба билан бошладим. Бундан буёғига ҳам фақат ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини ўзимда сақлаб қолишга ҳаракат қиламан. Аммо олдиндан ҳеч нима деёлмайман. Сабаби рақобат жудаям кучли. Ким кучли тайёргарлик кўрган ва кўпроқ меҳнат қилган бўлса, ўша чемпион бўлади. Ҳозирда ўзбек бокси дунёда биринчи ўринда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.

Чемпионатдан сўнг, профессионал боксда навбатдаги жангимни ўтказишни режа қиляпмиз. Жанг аниқ бўлса хабар берамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!