Одилхон Камоловнинг кейинги жанги эълон қилинди

  • 11.02.2026 23:39
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

16 февраль куни Андижон шаҳридаги "Универсал спорт саройи"да "Top seven fighters" промоутерлик компанияси томонидан бокс оқшоми ўтказилади.

Эътиборлиси, унда таниқли ММА устаси Одилхон Камолов ҳам иштирок этиб, ўзбекистонлик Шерхон Рахматовга қарши рингга кўтарилади.

Жанглар юртимиз вақти билан 17:00 да старт олиши белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!