ЎФА масъул ходимлари Жиззахга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида футбол соҳасида бевосита фаолият олиб борадиган шахслар томонидан тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар уюштириш, уларда иштирок этиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласига алоҳида урғу берилган.

Шу боис, ЎФАнинг масъул ходимлари жорий йилги мавсумда Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қиладиган клуб футболчилари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилиб, келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақида ЎФАнинг расмий сайти хабар берди.

Шунингдек, ЎФА ишчи гуруҳи вакиллари Жиззах шаҳрида жойлашган Сўғдиёна марказий ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!