ЎФА президенти ОФК йиғилишида иштирок этди
Ads

 

Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича 2017 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди, дея маълум қилди ЎФА матбуот хизмати. 

ОФК Футзал ва Соҳил футболи Қўмитаси ҳар бир йирик мусобақа вақтида ўз йиғилишини ўтказади. Хошиминда ўтган бу сафарги йиғилишда Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди. Унда футзал ва соҳил футболига оид масалалар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ва соҳил футболи Қўмитаси аъзоси ҳисобланади.