ЎФА раҳбарияти Андижонда "Универсал" спорт мажмуаси ва вилоят футбол академиясига ташриф буюрди (фото)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда вице-президент Одил Аҳмедов куни кеча Андижон вилоятига ташриф давомида футбол академиясига ташриф буюрди.

ўфа андижон1

Андижон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабари беришича, Андижон футбол академиясида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳозирги вақтга қадар фаолият юритиб келган Насибулло Мадраҳимов Муратовичга миннатдорчилик билдирилиб кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тиланди ҳамда футбол академиясига бош директори қилиб Шавкат Муллажонов Бахтиёрович тайинланди, - дейилади хабарда.

ўфа андижон2_1

Шунингдек, Равшан Ирматов ҳамда Одил Аҳмедов футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган «Универсал» спорт мажмуасида давом этаётган ишларни кўздан кечирдилар.

ўфа андижон3

Аренада зарурий шароитлар ФИФА талабларига мувофиқ ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!