Асосий мазмунга ўтиш

ЎФА ва iTicket Қатарга қарши ўйин олдидан чипта фирибгарлигига қарши чоралар кўрмоқда

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 1

Мухлислар учун чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. 
 
"iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн савдо тартибини жорий этади. Мазкур чипталар махсус кодланган. Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишганди" - дея хабар берилди Ўзбекистон Футбол Ассосациясининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг сўнгги тур беллашуви 10 июнь соат 18:45 да старт олиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ