ОФК бир қарорга келди. Май ва июнь ойига режалаштирилган ўйинлар...

Коронавирус туфайли футбол учрашувлари май ва июнь ойларига кўчирилганди. Аммо ўйинлар яна қолдирилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

- ОФК май ва июнь ойида режалаштирилган ўйинларни кейинроққа қолдирганини расман эълон қилди. Аслида, бу борада янги ҳеч нарса йўқ. Энди карантин тугашини ва мамлакат ўртасидаги ҳаво йўллари алоқалари тикланишини кутамиз. Кейин халқаро мусобақалар ҳақида гапириш мумкин, - деди Никимбаев.

Маълумот ўрнида, 26 март куни Тошкентда ўтиши белгиланган Ўзбекистоннинг Арманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ҳамда мундиал саралашидан ўрин олган Яманга қарши 31 март кунги беллашув қолдирилганди.

Ўзбекистон МТЖнинг Арманистонга қарши ўртоқлик, Яман билан расмий ўйини қачон ўтказилади? - Вадим Абрамовдан жавоб

SPORTS.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан ташкил этган интервьюсида мутахассис Арманистон ва Яман терма жамоаларига қарши учрашувларни мос равишда июнь ойининг тўртинчи ва тўққизинчи кунларига кўчирилганини, лекин барибир ҳаммаси умумий вазиятнинг қандай тус олишига боғлиқ эканлигини билдирганди. Халқаро саҳнадаги ўйинларни қачондан бошлаб ўтказишни ФИФА ҳал этиши, шундан сўнг ОФК бу масалада бир тўхтамга келиши кераклигини билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!