ОФК эътироф этган хорижлик футболчи "Локомотив" билан шартнома имзолади

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Локомотив" ўз таркибини кучайтиришда давом этади.

Айни дамда Тожикистоннинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири, ёш ва тезкор, шунингдек, энг умидли футболчиларидан саналаётган Манучеҳр Сафаров "Локомотив" билан шартнома имзолади.

2021 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигасида Манучеҳр Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан турнирда ажойиб тарзда иштирок этган ва "Ал-Ҳилол" дарвозасини икки бора ишғол этишга муваффақ бўлган.

Қайд этиш лозим, Сафаров ОФК томонидан йилнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси деб топилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!