ОФК клублар ўртасидаги мусобақаларни янги форматга ўтказади!

ОФК 2024 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги мусобақаларни янги формат ва янги кўринишда ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу йўлда, ҳаттоки, янги мусобақа ташкил этилади. Яъний, даражада борасида 3 ҳил бўлган 3 мусобақа! Барча мусобақаларда умумий ҳисобда 76 жамоа иштирок этади. Бу Осиё қитъасининг деярли барча давлатларини қамрам олиш дегани. Ўзбекистон клублари биринчи ва иккинчи тоифадаги турнирларда иштирок этади.

Биринчи тоифадаги турнир — Осиё чемпионлар лигаси

лў43ўлп3ў4л

ОФК Чемпионлар лигасини кучайтиради ва ҳатто мукофот пулларини ҳам яхшигина оширади. Эндиликда унда 24 та клуб иштирок этади (айни пайтда гуруҳ босқичида 40та жамоа иштирок этаётганди). Энди эса клублар 12 тадан икки минтақага ажратиб олинади. Айтайлик, Ўзбекистоннинг бирор клуб(лар)и ғарб минтақасининг қолган 11 та клубига қарши тўп суради. Бунда гуруҳлар бўлмайди. Клуб(лар)имиз юқоридаги 11 та клубдан 8 тасига қарши ўйин ўтказади: 4 та уй ва 4 та сафар ўйини. Яъни, кимлар биландир уйда ўйнаймиз, бошқа кимлар биландир сафарда. Ҳаммасини қуръа аниқлаб беради.

Нимчорак финалга шулар орасидан 8 та (шарқни ҳам қўшсак 16 та клуб йўл олади). Бу босқичдаги ўйинлар уй-сафар тизимида бўлиб ўтади. Чорак финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган ўйинлар марказлашган ҳолда 1 та мамлакатда ўтади ва барча учрашувлар фақат 1 мартадан ўтказилади.

Иккинчи тоифадаги турнир — ОФК кубоги

gk34g3o4kg4o

Бунда 32 та клуб иштирок этади ва ОФК уларни 8 та гуруҳга тақсимлайди. Классик кўринишдаги бу формат ҳақида яхши тасаввурга эгасиз: жамоалар 8та гуруҳга бўлинади ва "уй-сафар" тизимида ўйинларда иштирок этади. Гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финалга йўл олишади.

Нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал баҳслари иккита ўйиндан иборат бўлади. Финал эса фақат битта учрашувдан иборат бўлади.

Учинчи тоифадаги турнир

fk4ofk34okf4

Унда 20та жамоа иштирок этади: клублар 5та гуруҳга бўлинишади. Гуруҳ баҳслари марказлашган ҳолда ўтказилади ва жамоалар ўзаро бир мартадан тўқнаш келишади. Якунда 8 жамоа чорак финалга чиқади: гуруҳ ғолиблари ҳамда 2-ўринни эгаллаган клублар орасида энг яхши натижага эга бўлган 3та клуб.

Чорак финал ва ярим финал 2та ўйиндан (уй ва сафар) иборат бўлади.  Ғолиб эса битта ўйинда аниқланади.

Албатта, баъзи жамоалар ушбу мусобақаларнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритса, баъзилари саралаш босқичи орқали гуруҳга йўл олади. Биринчи савиядаги мусобақанинг саралаш босқичида ютқазган жамоа иккинчи савия мусобақа гуруҳ босқичига ўтади. Иккинчи савиядаги турнирнинг саралашидан ўта олмаган жамоа учинчи турнир гуруҳига ўтади.

AFC-Cup-and-AFC-Champions-League-trophies-2021-Photo-credit-AFC

Мазкур ислоҳот натижасида қитъадаги ўйинлар сони 274тадан 287тага етади. ОФК мусобақаларни "куз-баҳор" тизимига ўтказаётгани учун янги кўринишдаги мусобақа тахминан 2024 йилнинг август ойидан бошланади. ОФК янги форматга ўтиш орқали, қитъанинг клублар ўртасидаги мусобақаларини савиясини ошириш билан биргаликда, замонавий ёндашув орқали ишқибозларни эътибор марказида туришни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zaur Axmed
25/12/2022 14:51
3-musobaqa aynan yuqoridagi musobaqalarda qatnasha olmayotganlar uchun tashkillanyapti manimcha. Endi shunaqa bo'lsa Nega 20 ta xolos? 32ta jamoa qilavermaysizlarmi?