ОФК кубоги. "Сўғдиёна" чорак финалда ғалаба қозонса, кейинги ўйинни ҳам Жиззахда ўтказади
"Сўғдиёна" 6 сентябрь куни Жиззахда Гонконгнинг "Истерн" жамоаси билан ўйнайди. Агар "бўрилар" ушбу клуб устидан ғалаба қозона олса, 6 октябрь куни мусобақа ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур" жамоаси билан ўйнайди.
"Куала-Лумпур" Индонезиянинг "Макассар" жамоасини кеча 5:2 ҳисобида енгди. Қизиғи шундаки, "Истерн" устидан қозонилган ғалаба жиззахликларга ярим финалда ҳам мезбонликни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ҳозирча мусобақада 100 фоизлик натижа кўрсатиб келмоқда.
Фикрлар