ОФК кубоги. "Сўғдиёна" "Хўжанд"ни йирик ҳисобда таслим этиб кейинги босқичга йўл олди
“Сўғдиёна” ОФК Кубоги Марказий минтақа финалида майдонга тушди. Улуғбек Бақоев шогирдларига ушбу босқичда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси рақиблик қилди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур Ҳасанов икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Шохруз Норхонов ва Жавоҳир Қаҳрамонов биттадан гол урди.
"Бўрилар" навбатдаги босқичда Гонгконгнинг "Истерн" клубини Жиззаҳда қабул қилади.
Фикрлар