ОФК легионеримизни МЮ ва "Ньюкасл" футболчилари билан бир қаторда эътироф этди

ОФК расмий саҳифаси 2023 йилда фаолиятида ўсиш кузатилиши кутилаётган ва кейинги авлод юлдузлигига даъвогар 11 нафар истеъдод рўйхатини тузиб чиқди.

Аҳамиятлиси, ундан Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаси вакили, легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ўрин эгаллаган. Вакилимиз "Ньюкасл" вакили Гаранг Куол (Австралия), МЮ футболчиси Зидан Иқбол (Ироқ), "Халл Сити" аъзоси Аллоҳёр Саидманеш (Эрон) каби таниқли тенгқурлари билан бир қаторда эътироф этилди.

ОФК унга қуйидагича таъриф берди:

"Иброҳимҳалил Йўлдошев - Ўзбекистон ва "Нижний Новгород"

Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини кузатиб борадиган мухлислар Иброҳимҳалил Йўлдошевни 2021 йилда "Пахтакор"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясида ўтказган ажойиб ўйинларидан сўнг қитъанинг энг истеъдодли ёшларидан бири сифатида эътироф этган.

Ўшандан бери у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 12 та ўйинда майдонга тушди, Россия Премьер лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" жамоасига кўчиб ўтди ва ўз устида ишлашда давом этди.

Февраль ойида 22 ёшга тўладиган Йўлдошев ажойиб истеъдоди билан ажралиб туради ҳамда халқаро миқёсда муваффақият қозонишга ҳаракат қилади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!