ОФК мутахассислари"Локомотив" стадионида ҳам бўлишди

Хабарингиз бор айни кунларда Осиё футбол конфедерацияси билан ҳамкорлик қиладиган BALLYMPICS спорт менежменти компанияси вакиллари юртимизда бўлиб туришибди.

"Локомотив" матбуот хизматининг хабар беришича бугун қитъамизда футбол савиясини янада ошириш бўйича иш олиб бораётган ОФКнинг 2 нафар мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович "Локомотив" стадионига ҳам ташриф буюришди. Асли германиялик икки мутахассис клубнинг лицензиялаш борасидаги фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз керакли маслаҳат ва тавсиялари билан ўртоқлашишди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" эртага ўзларининг янги футболчиларини оммага таништиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!