ОФК "осиёлик энг яхши халқаро футболчи" номинацияси ғолиблиги учун якуний уч даъвогар номини эълон қилди (фото)

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти орқали йилнинг энг яхшиларига номзодларни маълум қилишда давом этмоқда. "Осиёлик энг яхши халқаро футболчи" номинацияси ғолиблиги учун ҳам якуний уч даъвогар аниқ бўлди.

Унга кўра, "Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми (Эрон), "Брайтон" ярим ҳимоячиси Каору Митома (Япония) ва "Наполи"дан "Бавария"га кўчиб ўтган ҳимоячи Ким Мин Жае (Жанубий Корея) энг яхши бўлиш учун кураш олиб боради.  

Эслатиб ўтамиз, ғолибларни аниқлаш маросими 31 октябрь санасида бўлиб ўтади.

photo_2023-10-27_21-54-39

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sherzod_Bek
28/10/2023 08:36
H.M Son