ОФК "Сўғдиёна"нинг "Хўжанд" устидан қозонган ғалабасига алоҳида тўхталиб ўтди

ОФК кубоги Марказий минтақа финалида "Сўғдиёна" жамоаси "Хўжанд" билан баҳс олиб борганидан хабарингиз бор. Ушбу ўйинда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мазкур беллашувдан сўнг, ОФК расмий сайтида Жиззах клуби ҳақида мақола чиқди. Унда турли статистикалар, Ўзбекистоннинг ОФК кубогидаги иштироки, хусусан, "Насаф" ва "Сўғдиёна" бир-бири билан қисман солиштириб ўтилган. Қуйида шу мақолани сиз учун ўзбек тилига таржима қилдик. Марҳамат, батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

согдиана

Голли ўйинлар.

"Сўғдиёна" Тожикистоннинг "Хўжанд"ини ўта ишончли тарзда мағлуб этди. Энди улар навбатдаги босқичда Гонгконгнинг "Истирн" клубига қарши майдонга чиқади. Беллашув 6 сентябрь куни "бўрилар" мезбонлиги остида кечади. 

Шу пайтга қадар ОФК кубогида атиги икки маротаба Марказий минтақа финали ўтказилди. Аҳамиятлиси, иккала баҳсда ҳам ўзбекистонликлар ғалаба қозонди ва иккиси ҳам голларга бой ўйин бўлди. Бу мавсум "Сўғдиёна" "Хўжанд" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритган бўлса, ўтган йили "Насаф" Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасини 3:2 ҳисобида таслим этганди.

Зарбалар ва натижа.

"Сўғдиёна" учрашувда ҳисобни очганда "Хўжанд" ҳали бирор марта тайинли ҳужум амалга оширмаганди. Умумий олиб қараганда, "бургутлар" 3 та зарба йўллашга муваффақ бўлди. Қайд этиш лозим, клуб бу борада ОФК кубоги бу мавсумдаги энг ёмон натижа эгасига айланиб олди.

сўғдиёна_1

Ортиқча қўполлик.
 
"Мустақилликнинг 20 йиллиги" номли стадионда мухлислар жами 24 марта қоидабузарлик (фоль) гувоҳи бўлди. Шундан 17 таси ўзбекистонликлар ҳисобида. Қолган 7 таси мезбонлар номига қайд этилди. Қизиғи, "Сўғдиёна" айнан шу баҳсда мусобақадаги энг кўп фол ишлатишга мажбур бўлди. Аммо атиги бир маротаба сариқ карточкага лойиқ ҳаракат эътироф этилди. 
 
"Хўжанд" эса турнирда энг кам фолни шу ўйинда қайд этди. Бироқ шунга қарамай, жамоа меҳмонлардан битта кўп сариқ карточка олди. 
 
Ғалабали серия. 
 
Бу ғалаба Жиззах клубининг турнирдаги икки 100 фоизлик натижа қайд этиб келаётган жамоадан бири эканини англатади. Жорий мавсум фақат "бўрилар" 4 ўйиннинг барчасида зафар қучишга муваффақ бўлган. 
 
Энг қизиғи, мукаммал натижа кўрсатиб келаётган иккинчи жамоа "Сўғдиёна"нинг кейинги рақиби "Истирн" ҳисобланади. Аммо Гонгконг жамоаси икки учрашув ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. 
 
шаха
 
Иккинчи қатордаги "Хўжанд". 
 
Мусобақада юришини эрта тугатган бўлишига қарамай, тожикистонликлар бир нечта яхши натижалар ҳам қайд эта олди. ЖУмладан, клуб ўз тарихида илк бор ОФК кубоги гуруҳ босқичидан чиқа олди. 
 
Шунингдек, улар 2017 йилдаги "Истиқлол"дан кейин бу ишни уддалаган Тожикистондаги биринчи жамоага айланди. Маълумот ўрнида, "бургутлар" мусобақага миллий чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда йўлланма олганди. 
 
Ҳамон юқори даражадаги Жасур.
 
Бу ойда Жасур Ҳасанов 39 ёшни қарши олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ОФК кубогида ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда.
 
"Сўғдиёна" вакили "Хўжанд"га қарши баҳсда голлари сонини 5 тага етказиб олди. Бу орқали Ҳасанов мусобақа тўпурарлар жадвалида "Вьеттел" клуби вакили Педро Пауло билан биргаликда етакчиликни ўз қўлига олди. 
 
хасанов
 
Ассистлар устаси.
 
Жасур ассистентлик ва вазият яратишда ҳам жамоасининг етакчиси бўлиб турибди. Мусобақада фақат икки футболчи "бўрилар" вакилидан кўпроқ вазият ярата олган. 
 
Булар "Мазия Спортс" аъзоси Тана (17 та) ҳамда "Бали Юнайтед" ўйинчиси Эбер Бесса (15 та) ҳисобланади. Лекин ассистентлик борасида ҳозирча Жасурдан яхшироқ натижа эгаси йўқ. 
 
Ўзбекистон - Гонгконг дуэли.
 
Мана иккинчи йилдирки, Ўзбекистон ва Гонгконг жамоалари ОФК кубогида тўқнаш келмоқда. Ўтган йили "Насаф" "Ли Ман" билан куч синашганди. Бу йил "Сўғдиёна" "Истирн"га қарши саф тортади. 
 
"Насаф" - "Ли Ман" ўйини қизиқарли ва шиддатли кечгани ҳам эътиборга молик. 2:0 ҳисобида ютқазаётган Гонгконг клуби асосий вақтда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлади. Аммо экстра-таймларда ўзбекистонликлар барибир ғалабани қўлга киритади - 3:2.
 
Келаётган "Сўғдиёна" - "Истирн" беллашувида ҳам ким ғолиб чиқишидан қатъий назар чиройли баҳс бўлишини кутиб қоламиз.  
 
 
Шоҳрух Зоиров таржимаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
20/08/2022 06:27
Кубок сўғдиёнаники!