ОФК йўриқчиси “Навбаҳор”га ҳам ташриф буюрди

ОФКнинг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов “Навбаҳор” "Марказий" ўйингоҳга ташриф буюришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф чоғида меҳмонлар ўйингоҳда футболчи ва мухлисларга яратилган шароитларни ўрганиб, ўз тавсияларини беришди.

Осиё футбол конфедерацияси вакили ўз тажрибасидан келиб чиқиб, клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш бўйича ўз маслаҳат ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!