ОФКдан келган меҳмонлар Қўқонга ташриф буюришди
Ads

Бугун Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметовлар Қўқон шаҳрига ташриф буюришди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмонлар ташриф давомида дастлаб "Қўқон-1912" жамоаси тассаруфидаги автовокзал, барда сотиш цехи ҳамда пойабзал фабрикаларида бўлиб, у ерларда ташкил қилинган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек меҳмонлар 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида ташкил қилинган "Жажжи шунқорлар" футбол гуруҳи фаолияти билан ҳам танишдилар. У ерда болажонларга яратилган шароитлар мехмонларда илиқ таассурот қолдирди

ОФК ҳамда ЎФФ ходимлари жамоага қарашли "Марказий" стадионда бўлиб, у ерда футболчилар ва мухлисларга яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. ОФК мутахасиси стадион майдонини яхшилаш ҳамда мухлисларга янада қулайликлар яратиш борасида ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ташриф сўнгида клубимиз рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ва стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Эльнур Мамедов ҳамда Бахтиёр Маметовлар жамоа инфратузилмаси ва клубда қилинаётган ишлар ўзларида жуда яхши таассурот қолдирганини баён этишди. ОФК йўриқчиси Э.Мамедов клубни стратегик ривожлантириш ва маркетинг борасида ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Меҳмон "Қўқон-1912" жамоасининг келажакдаги потенциалини юқори баҳолади.