ОФКнинг 2016 йил сарҳисоби | Омар Абдулраҳмондан Шинжи Оказакигача
Ads

Бир неча соатлар аввал, футбол соҳасидаги Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Абу Даби шаҳридаги “Эмиратес Палаc”да ўтган тақдирлаш маросимини очиб бериш учун сўзга чиққан ОФК президенти Шайҳ Салмон бин Иброҳим Халифа маросим ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

- БАА Футбол Ассоциацияси ҳамда Абу Даби Спорт Консуллиги бу тадбирни юқори савия ва жозибада ўтишига катта ҳисса қўшди. Уларнинг бу ёрдамлари учун ОФК номидан чексиз миннатдорчилик билдираман.

- Бугун ҳаммамиз “Бир Осиё, Бир Мақсад” шиори остида ўтган мавсумда Осиё футболида қўлга киритилган натижаларни сарҳисоб қилиш учун йиғилдик. Бу мавсумни қизиқарли ва ҳаяжонли ўтишига ўз ҳиссасини қўшган барча футбол ассоциациялари, мураббийлар ҳамда футболчиларни олқишлайман.

- Шунингдек, бугунги ОФКнинг йиллик тақдирлаш маросимининг сўнгги рўйхатидан ўрин олганларни ҳам алоҳида табриклайман.

- Осиё футболининг энг ҳаяжонли дақиқаларида сизлар билан бўлганимдан ҳурсандман.

Шундан сўнг 2016 йилда Осиё футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшган ва юқори натижаларга эришганлар бирин кетин эълон қилинди.

Унга кўра, 25 ёшли БАА терма жамоаси ҳамда “Ал Аин” клуби ярим ҳимоячиси Омар Абдулраҳмон “Йилнинг энг яхши эркак футболчиси” номига муносиб деб топилди.

Айёллар футболида эса, Риода ўтган Олимпиада ўйинларидаги ажойиб ҳаракатлари билан кўзга ташланган Австралиялик Кайтлин Фоорд “Энг яхши аёл футболчи” номинатсиясида ғолиб бўлди.

Қуйида Осиёнинг “энг яхшилари”га муносиб кўрилганлар билан танишасиз (тўлиқ рўйхат).

ОФК “Осиё Гавҳари” ғолиби: Исса Ҳаятоу

ОФК “Осиё Орзуси” ғолиби: Қатар Футбол Федерацияси

ОФКнинг энг ўрнак бўладиган аъзолик ассоциацияси: Япония Футбол Ассоциацияси

ОФКнинг энг яхши ривожланаётган аъзолик ассоциацияси: Бутун Ҳиндистон Футбол Федерацияси

ОФКнинг энг интилувчан аъзолик ассоциацияси: Бутан Футбол Федерацияси

ОФКнинг энг яхши эркак мураббийи: Чои Канг-ҳи (Жанубий Корея)

ОФКнинг энг яхши аёл мураббийи: Чан Юн-тинг (Гонконг)

ОФКнинг Махсус совриндори: Макото Тегурамори (Япония)

ОФКнинг энг яхши эркак футболчиси: Омар Абдулраҳман (БАА)

ОФКнинг энг яхши аёл футболчиси: Кайтлин Фоорд (Австралия)

ОФКнинг энг яхши эркак футзалчиси: Алиасқар Ҳасанзода (Эрон)

ОФКнинг энг ёш эркак футболчиси: Ритсу Доан (Япония)

ОФКнинг энг ёш аёл футболчиси: Фука Нагано (Япония)

ОФК Осиёнинг халқаро майдонлардаги энг яхши футболчиси: Шинжи Оказаки (Япония & Лестер Сити)

ОФКнинг энг яхши эркак ҳакамлари: Алириза Фағоний (Эрон), Риза Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Риза Мансурий (Эрон)

ОФКнинг энг яхши аёл ҳакамлари: Кате Ясевич (Австралия), Рене Когилл (Австралия), Увена Фернандес (Ҳиндистон)